Бухоро вилояти Когон туманида ғалла ўримини хавфсиз ва уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2026-05-31 14:00:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Когон тумани ҳокимлиги масъуллари иштирокида ғалла ўрим-йиғими мавсумини беталофат ўтказиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ғаллакор фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишда эл ризқи бўлган дон ҳосилини қисқа муддатларда сифатли ва нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш асосий вазифа эканлиги таъкидланди. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги техникаларининг тўлиқ шайлигини таъминлаш ҳамда юк автомобилларининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда бехатар ҳаракатланишини назорат қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан мавсум давомида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳосилнинг талон-торож қилинишининг қатъий олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етиштирилган ҳосилни ташиш, сақлаш ва топшириш жараёнларида ички ишлар органлари томонидан узлуксиз назорат ўрнатилиши қайд этилиб, якунда мавсумни беталафот ўтказиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирлар келишиб олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати