Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари спортнинг «Муай тай» тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди
2026-05-30 10:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 17–23 май кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари ўз маҳорати ва матонатини намоён этдилар.
Хусусан, катта сержант Жасур Истамов 75 кг вазн тоифасида ҳамда катта сержант Шахриёр Наимов 81 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, чемпионликни қўлга киритдилар.
Ушбу юксак натижа ходимларимизнинг жисмоний тайёргарлиги, иродаси ва хизмат билан бир қаторда спортга бўлган юксак эътиборининг ёрқин ифодасидир.
Ғолиб спортчиларимизни ушбу муносиб ғалаба билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати



