Навоий вилоятидаги болалар оромгоҳларининг ёзги мавсумга тайёргарлиги ўрганилди
2026-05-30 09:00:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят ҳудудида фаолият юритаётган болалар оромгоҳларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Кармана туманидаги «Ишонч», Навбаҳор туманидаги «Шаббода» ва «Сармиш» болалар оромгоҳларининг ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик даражаси атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида оромгоҳларда дам олувчи болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, қўриқлаш тизими, видеокузатув воситалари, тиббий хизмат ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларнинг яратилганлиги юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишилди.
Масъуллар томонидан мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, болаларнинг мазмунли ва хавфсиз дам олишини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оромгоҳлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





