Қашқадарё вилоятида «Функционал кўп кураш» бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди
2026-05-30 09:00:00 / Янгиликлар

Спорт инсонни жисмонан бақувват, маънан тетик ва иродали қилади. Айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун жисмоний тайёргарлик, чидамлилик ва тезкорлик хизмат фаолиятининг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгаши ташаббуси билан спортнинг «Функционал кўп кураш» тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақасининг ташкил этилгани айни мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Айтиш лозимки, мазкур спорт тадбирлари тақвим режа асосида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Бу галги мусобақада ҳам вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркибидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашдилар.
Мусобақа давомида иштирокчилар турли жисмоний машқлар ва махсус синов шартлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда кечиб, барча қатнашчиларнинг юқори тайёргарлиги ҳамда жамоавий ҳамжиҳатлиги яққол намоён бўлди.
Ташкилотчилар томонидан мусобақани юқори савияда ўтказиш, иштирокчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш чоралари кўрилди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.
Эркаклар ўртасида «Энг яхши сафдор» йўналишида:
3-ўрин — Қамаши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходими сафдор Хусанов Бобур Шодиёр ўғли;
2-ўрин — Деҳқонобод тумани ИИБ таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари ҳайдовчиси сафдор Шухратов Аббос;
1-ўрин — Бошқарма ЖХХ ЖТСБ ППҲХБ патруль-пост хизмати отряди иккинчи гуруҳ патруль-пост хизмати инспектори сафдор Хамраев Санжарбек Бегимқул ўғли.
Эркаклар ўртасида «Энг яхши сержант» йўналишида:
3-ўрин — Кўкдала тумани вакили Нарзуллаев Аслиддин Нусратилла ўғли;
2-ўрин — Китоб тумани вакили Маҳмудов Сирожиддин Муҳаммадсаид ўғли;
1-ўрин — Деҳқонобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЙ ва ХБИГР инспектор-психологи катта сержант Умидуллаев Фаррух Хайрулло ўғли.
Эркаклар ўртасида «Энг яхши кичик офицерлар» йўналишида:
3-ўрин — Қарши тумани ИИБ ходими Бойтўраев Ҳасан Ўткир ўғли;
2-ўрин — Деҳқонобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЙ ва ХБИГР катта инспектор-психологи катта лейтенант Эрматов Равшан Қулмаматович;
1-ўрин — Миришкор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЙ ва ХБИГР инспектор-психологи лейтенант Рўзимуродов Азизбек Дилшод ўғли.
Эркаклар ўртасида «Энг яхши катта офицерлар» йўналишида:
3-ўрин — Қарши тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори майор Эргашев Ҳусан Октамович;
2-ўрин — Нишон тумани ИИБ вакили Раҳматов Жасур;
1-ўрин — Касби тумани ИИБ ТБ бошлиғи майор Амриллаев Бобир Қаҳрамон ўғли.
Тадбирнинг асосий мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, хизмат фаолиятида зарур бўлган чидамлилик ва тезкорлик кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, функционал кўп кураш спорт турини оммалаштиришдан иборат.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









