ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти томонидан пойтахтдан бошқа ҳудудларда қатновчи йўловчиларга хизмат кўрсатадиган автотураргоҳлар фаолияти ўрганилди
2026-05-29 14:15:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида, автотураргоҳ ҳолати, хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳайдовчилар билан суҳбатлашилиб, уларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фақат белгиланган жойларда йўловчиларни қабул қилиш, ҳаракат давомида тезликни оширмаслик, одам ташиш меъёрларига риоя этиш борасида тушунтиришлар берилди.
Муаммоли чорраҳа ва йўл объектларида хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш, тегишли йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда мазкур ҳудудда ахборот технологияларининг ўрнини ошириш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилиб, белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш Хизмат бошлиғининг назоратига олинди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати



