Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Фарғона вилоятидаги болалар оромгоҳларининг ёзги мавсумга тайёргарлиги ўрганилди
2026-05-28 12:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Мирзаев Фарғона вилоятига хизмат сафари давомида ҳудудий ҳокимлик, соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъуллари билан биргаликда вилоятдаги болалар оромгоҳларида бўлиб, уларнинг ёзги мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Хизмат сафари давомида оромгоҳларда дам олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, санитария талабларига риоя қилиниши, ёнғин ва жамоат хавфсизлиги масалалари атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни мавсум бошлангунга қадар бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.





