Қашқадарё вилояти ИИБнинг янги Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси биноси қурилишига старт берилди
2026-05-28 09:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳрининг «Наво» маҳалласи ҳудудида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг янги Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси маъмурий биноси қурилишига бағишланган тамал тоши қўйиш маросими тантанали равишда бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов, вилоят раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчилар янги бинонинг замонавий лойиҳаси, унда яратиладиган шарт-шароитлар ҳамда аҳолига қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш имкониятлари билан яқиндан танишди.
Таъкидланганидек, ушбу иншоот фуқароларга миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини юқори савияда, замонавий ахборот технологиялари асосида кўрсатишга хизмат қилади.
Шунингдек, янги бинонинг барпо этилиши аҳолига янада қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми экани қайд этилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





