Самарқанд вилояти ҳудудида «Қурбон ҳайити» байрами тадбирларида жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш юзасидан йўриқнома ўтказилиб, куч ва воситалар хизматга жалб этилди
2026-05-27 05:30:00 / Янгиликлар

«Қурбон ҳайити» байрами тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг тинч ва осойишта дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ва ходимлари иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Йўриқнома давомида байрам кунларида аҳоли гавжум бўладиган масканлар, масжидлар, бозорлар, истироҳат боғлари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлашни янада кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини назорат қилиш ҳамда фуқаролар мурожаатларига тезкор муносабат билдириш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.









