Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Наманган ва Андижон вилоятларида «Қурбон ҳайити» намозлари вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар ўрганилди
2026-05-26 23:25:00 / Янгиликлар

Генерал-майор Рустам Джураев Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «Мухаммад Панох», Наманган тумани «Халил Хожи», Давлатобод туманидаги «Юсуфхон ўғли Қосимхон» ҳамда Андижон вилояти Андижон шаҳридаги «Девонабой», «Эски гумбаз», «Шаҳидтепа» «Зубайр ибн Аввом» ҳамда «Пистамозор» масжидлари фаолияти, Қурбон Хайит намозларига ташриф буюрувчилар учун яратилган шарт шароитлар ўрганилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.






