Хоразм вилояти ички ишлар органларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтди
2026-05-26 18:00:00 / Янгиликлар

Семинар ИИВ РИ ва АХБ бошлиғи раҳбарлигида ташкил қилиниб, ички ишлар органларида рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш, электрон тизимлардан самарали фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек мазкур ўқув-семинарда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи ва Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи, шунингдек соҳавий хизмат масъуллари иштирок этдилар.
Ўқув-семинар давомида ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, хизмат жараёнларини рақамлаштириш орқали иш самарадорлигини ошириш, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, электрон ҳужжат алмашинув тизимидан тўғри ва самарали фойдаланиш, хизмат ҳужжатларини рақамли шаклда юритиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда тизим орқали келиб тушаётган топшириқларни ўз вақтида бажариш масалалари бўйича амалий тушунчалар берилди. Масъул ходимларга электрон платформалар билан ишлашда аниқлик ва тезкорликни таъминлаш, маълумотлар базасини мунтазам янгилаб бориш юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.
Ўқув-семинарда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланиб, киберхавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, хизматга оид маълумотларни ишончли ҳимоялаш, турли кибертаҳдид ва ноқонуний кириш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Тадбир якунида ички ишлар органлари фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланишни янада такомиллаштириш, соҳада инновацион ечимларни кенг жорий этиш ҳамда электрон тизимлар билан ишлаш кўникмаларини ошириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати



