Пойтахтда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари назорат остида ўтказилди
2026-05-26 17:20:00 / Янгиликлар

25 май. Мактаблар ва лицейларнинг битирувчи синф ўқувчилари учун бу муҳим сана. Қадрдон маскан, талабчан, жонкуяр ва меҳрибон устозлари бағридан, тенгдошлари, синфдошлари сафидан узилиб, мустақил ҳаётга илк қадам қўйиш ҳаяжони барчага таниш ҳолат.
Юртимиз, хусусан, пойтахт умумтаълим масканларида тантанавор дамлар бўлиб ўтди. Байрамни тинч ва осуда ўтказиш, ўқувчиларнинг сайилгоҳлар, кўнгилочар масканлар, кинотеатр ва санъат саройлари, маданий ҳордиқ чиқариш масканлари, хиёбону гулзорларга ташрифи, ёшликнинг энг бахтли онларини хушкайфият ва шод ўтказишлари учун жамоат хавфсизлигини таъминлашда пойтахт ИИББ шахсий таркиби, Миллий гвардия ходимлари ўз хизмат жойларида ҳушёр ва ҳар қандай вазият назоратлари остида бўлди. Мактабларга элтувчи йўллар, туташ кўчаларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш учун зарурий чоралар кўрилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати









