Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган «Карьера куни» тадбирида талабалар ИИВ тизимидаги хизмат ва карьера имкониятлари билан таништирилди
2026-05-25 09:00:00 / Янгиликлар

Тошкент давлат юридик университетида Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Карьера куни» тадбирида талабалар ички ишлар органларидаги хизмат имкониятлари, вакант лавозимлар, стажировка дастурлари ҳамда ишга қабул қилиш тартиби билан яқиндан таништирилди.
Тадбир давомида вазирлик масъул ходимлари томонидан хизмат фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, номзодларга қўйиладиган замонавий талаблар, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва карьера ўсиши имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди. «Келажак ҳуқуқшуноси» мавзусидаги амалий тренинг эса ёшларнинг ҳуқуқий тафаккури, профессионал масъулияти ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.



