Навоий вилоятида «Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирларини хавфсиз ўтказишга бағишланган саф йўриқномаси ўтказилди
2026-05-25 09:00:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Азат Тасбаев иштирокида умумтаълим мактабларида ўтказиладиган «Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирларини хавфсиз ва осойишта ташкил этишга бағишланган саф йўриқномаси ўтказилди.
Унда вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ҳамда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ходимларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Саф йўриқномаси давомида таълим муассасалари атрофи ҳамда аҳоли гавжум масканларда хизмат олиб борувчи ходимларнинг ҳушёрлиги ва масъулиятини янада ошириш, байрамни кўтаринки кайфиятда, хавфсиз муҳитда ўтказишларини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирлар давомида ота-оналар, кенг жамоатчилик ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати







