Андижон вилоятида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича онлайн йўриқнома ўтказилди
2026-05-24 19:15:00 / Янгиликлар

Андижон вилоятида умумтаълим мактабларида ўтказиладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини хавфсиз, тартибли ҳамда кўнгилсиз ҳолатларсиз ташкил этиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида Андижон вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида онлайн йўриқнома йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида тадбирларга бириктирилган масъул ходимларга “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини юқори савияда, тинч ва хавфсиз муҳитда ўтказиш, жамоат тартибини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбирлар давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



