Андижон вилояти ИИБда “Сўнгги қўнғироқ” ва “Қурбон ҳайити“ тадбирларида хавфсизлик чоралари кучайтириш юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди
2026-05-24 19:10:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда барча даражадаги соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” ва Қурбон ҳайити байрам тадбирларини тинч ва хавфсиз ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда кучайтирилган назоратни йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан берилган топшириқларни сўзсиз ижро этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Тадбирларни юқори савияда, осойишта ва хавфсиз муҳитда ўтказиш бўйича барча куч ва воситалар сафарбар этилиши таъкидланди.



