Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан вилоятда ўтказиладиган оммавий тадбирларни хавфсиз ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-24 12:55:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг май ойида вилоят, шу жумладан Наманган шаҳри ҳудудида ўтказиладиган «65-Халқаро гуллар фестивали», «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ҳамда «Қурбон ҳайити» байрами муносабати билан барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида хизматлар намунали тарзда ташкил этилган.
Хусусан, бугун вилоят раҳбарлари томонидан ўтказилган муҳокама йиғилишида соҳага доир ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул вакиллар иштирок этди. Йиғилиш давомида оммавий тадбирларни юқори савияда, хавфсиз ва тартибли ўтказиш, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда тезкор хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда хавфсизлик чора-тадбирларини ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар ва тезкор бошқарув марказининг фаолияти ўрганилиб, масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



