Фидойи ходимлар муносиб тақдирланди
2026-05-24 09:20:00 / Янгиликлар

Хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этиб, республика ҳудудида кузатилган ёмғирли об-ҳаво ва сел хавфи шароитида юксак касб маҳорати ҳамда фидойилик намуналарини кўрсатган ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилди.
Мураккаб вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва хизмат вазифаларини намунали бажариш орқали ички ишлар органларининг ижобий имижини оширишга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, ИИВнинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан:
— катта сержант Рустамов Дониёрбек Улуғбек ўғли (Тошкент вилояти ИИББ);
— катта сержант Мустафоев Суннатилло Зоирович (Навоий вилояти ИИБ);
— катта сержант Намозов Феруз Хамзаевич (Навоий вилояти ИИБ) тақдирланди.
Шунингдек, хизмат вазифаларини намунали адо этгани учун катта сержант Аслонов Бунёд Комилжон ўғли (Навоий вилояти ИИБ) ИИВнинг «Эсдалик қўл соати» билан рағбатлантирилди.
Фидойи ва масъулиятли ходимларнинг бундай саъй-ҳаракатлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда халқ ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.






