Бир сурат тарихи. «Устозлар ўгити биз учун мактаб»
2026-05-24 05:00:00 / Янгиликлар

Сиз кўриб турган ушбу суратлар олингани орасидаги фарқ оз эмас, кўп эмас — 20 йил.
Эсимда, 2006 йилнинг 4 феврали эди. Ўша куни ИИВ Академиясида бўладиган илмий-амалий конференцияга қатнашиш учун кетаётган пайтимда пойтахтимизнинг Дўрмон йўли — Ғазалкент кўчалари кесишмасида хизмат ўтаётган ЙПХ ходимларига кўзим тушди. Об-ҳаво анчагина совуқ бўлсада, ходимлар ҳушёр ва тетик хизмат ўтарди. Уларнинг рухсати билан хизмат фаолиятини суратга олдим.
Ўша бир лаҳзалик фотолавҳа ҳозирда Ички ишлар вазирлиги музейида осиғлиқ турибди. У вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ Алоҳида махсус дивизион 1-гуруҳ командири лавозимида, катта лейтенант унвонида бўлган Алимуҳаммад Саидахматов ҳозирда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник унвонида эл тинчи ва юрт осойишталигида ҳалол ва виждонан хизмат қилмоқда. Дастлаб Тошкент вилоятида, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБда самарали хизмат қилди. Маррани кенг олган Алимуҳаммад ИИВ Академиясининг магистратура босқичини аъло баҳоларга тугатди. 2024-2025 йиллар Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи бўлди.
- Устозлар ўгити — улкан мактаб, — дейди подполковник А. Саидахматов. — Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировдек устозлар билан бирга бамаслаҳат хизмат қилиш, уларнинг изидан бориш биз учун шараф!
Ҳа, устозлар ўгитида гап кўп. Уни англаган шогирднинг мақоми ҳам юксак бўлади.
Абу КЕНЖАЕВ, фотомухбир.
