ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ходимлари Россия Федерацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда иштирок этди
2024-07-23 14:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизмати, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг масъул ходимлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган Ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари бўйича бирлашган Ўзбекистон-Россия ишчи гуруҳининг навбатдаги ўн биринчи йиғилишда иштирок этди.
Ушбу йиғилишда икки мамлакат ҳудудидаги миграция ҳолати масалалари муҳокама қилинди.





