Тошкентда ММА бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
2026-05-23 10:00:00 / Янгиликлар

Юртимиз спортчилари яккакураш турларида ҳар қандай мусобақада юқори натижаларни қайд этиб келишган.
Бу натижалар аралаш жанг санъатларида ҳам намоён бўлмоқда. Нуфузли мусобақаларни мамлакатимизда ўтказиш борасида эса катта амалий тажрибаларга эришилмоқда.
Айни вақт қитъанинг энг йирик спорт тадбирларидан бири MMA (AMMA) бўйича навбатдаги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтмоқда.
Ушбу турнирда, қитъамизнинг 23 давлатидан келган спортчилар ўзаро бахс олиб боради.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида спорт вазирлиги ва миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, хорижий меҳмонлар ҳамда спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Унда Осиё ММА ассосацияси президенти Гордон Танг, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари президенти Азиз Ташпулатов сўзга чиқиб, қатнашчиларга омад тилашди.
Спорт дўстлик ва ҳамжиҳатликни тараннум этувчи, ўзаро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамловчи ришталиги, Осиёда ММАни ривожлантириш бугунги каби мусобақаларда спортчиларнинг юқори савиядаги иштироки билан боғлиқ эканлиги эътироф этилди.
Қайд этиш лозимки, ушбу чемпионат Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун 4-босқич — ҳал қилувчи саралаш турнири ҳисобланади. Ғолиб ва совриндорлар Сауди Арабистонидаги Осиё ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
Чемпионатда Ўзбекистон 50 нафар спортчидан иборат миллий терма жамоа билан иштирок этмоқда. Улар турли ёш тоифалари ва вазн категорияларида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ишонамизки, спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб юртимиз байроғини баланд кўтаришади.









