Қашқадарё вилоятида «Cyberweek» кибертарғибот ҳафталиги доирасида матбуот тадбири ўтказилди
2026-05-22 09:00:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда кибержиноятлар нафақат дунёда, балки мамлакатимизда ҳам энг долзарб таҳдидлардан бирига айланмоқда.
Таҳлилларга кўра, кейинги 6 йил давомида юртимизда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар сони қарийб 48 бараварга ошган.
Ўтган йилда қайд этилган фирибгарлик жиноятларининг асосий қисми айнан интернет ва рақамли платформалар орқали содир этилган.
Шу муносабат билан Қашқадарё вилоятида «Cyberweek» кибертарғибот ҳафталиги доирасида матбуот тадбири ўтказилди.
Қарши шаҳрида ташкил этилган анжуманда Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ягона умумреспублика процессинг маркази» акциядорлик жамияти мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









