Жорий йилнинг 21 май куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Валид Фук ўртасида расмий учрашуви бўлиб ўтди
2026-05-21 19:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон ва Франция Президентларининг олий даражадаги учрашувларида икки мамлакат ўртасида сиёсий мулоқот, маданий-гуманитар алмашув жараёнлари, савдо-иқтисодий ва инвестициявий фаолият соҳаларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти борасида кўплаб битимлар, аниқ ва манзилли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги алоҳида урғуланди.
Шунингдек, жаноб Валид Фук жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги глобал форумга алоҳида тўхталиб, Давлатимиз раҳбарининг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси қарши курашишдаги йирик ташаббусларини алоҳида эътироф этди.
Учрашувда томонлар трансмиллий жиноятларга, шу жумладан терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ноқонуний миграция ва одам савдосини олдини олиш ҳамда хавфсиз туризмни ривожлантириш каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Тадбирда кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилиб, ИИВ тизимидаги ўқув муассасалари ва Франция билим юртлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, тажриба алмашиш ва тор доирадаги мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш келишиб олинди.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда юқорида қайд этилган кўплаб йўналишларда самарали мулоқотни йўлга қўйиш бўйича истиқболли вазифалар белгилаб олинди.


