Президент қарорлари ижроси юзасидан Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда
2026-05-20 19:20:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-маёр Б.Қудратхўжаев раҳбарлигида Президентнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижроси бўйича Бухоро вилоятида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳ, ўз фаолиятини давом эттириб, Когон шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби мисолида вилоятда вояга етмаганлар томонидан жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ишлар билан танишилди.
Мактабда ўқувчиларни муносиб билим олишлари учун яратилган шароитлар ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ташкил этилган турли тўгараклар фаолияти ўрганилди.
Мактабда ёшларни илм олишларига, ҳар томонлама фаол бўлишга ундаш мақсадида қўлланилаётган янгича ёндашув асосидаги ўқувчилар орасидан танланган лидерларни танлаб олиш, фан олимпиадалари, спорт ва санъат мусобақаларида совриндор бўлган ўқувчилар томонидан турли мастер-классларни ўтказиб бориш каби услубларнинг самарали натижалари кўрсатиб берилди.
Бундан ташқари, ёз мавсумида ўқувчиларни бўш вақтини манзилли ташкил этиш юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Osonish.uz” платформаси орқали муносиб иш ва ишчи топиш юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул раҳбарлари томонидан тақдимоти ўтказилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.





