Қоровул қўшинлари қўмондонлигида шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинган бир гуруҳ номзодларнинг «Ҳалоллик қасамёди»ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди
2026-05-20 18:10:00 / Янгиликлар

Тадбирда қўшин қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Даврон Ашуров иштирок этиб, янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларни муборакбод этди. У ўз сўзида Ватанга садоқат, хизмат бурчига қатъийлик ва касбга фидойилик ҳар бир ҳарбийнинг энг олий вазифаси эканини таъкидлади.
Ҳарбий-касбий синовлардан муваффақиятли ўтган номзодлар тантанали равишда «Ҳалоллик қасамёди»ни қабул қилдилар. Тадбир якунида номзодлар Қоровул қўшинлари тарихий музейига ташриф буюриб, бу ерда музей экспозициялари орқали қўшинларнинг шаклланиш босқичлари, хизмат фаолияти ҳамда фидокорона меҳнат қилган ҳарбий хизматчилар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.








