«Қорадори-2026» тезкор профилактик тадбирлари доирасида Самарқанд ва Наманган вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2026-05-20 18:05:00 / Янгиликлар

- Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида 2003-йилда туғилган 2 нафар шахс Мерганча МФЙ ҳудудида 1 кг 32 гр гашиш гиёҳвандлик воситаларни 9 300 AҚШ доллар эвазига сотаётган вақтларида ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
- Наманган вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизмати ҳамда ДХХ ходимлари томонидан вилоятнинг Уйчи туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган шахснинг ёнидан 10 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, келиш чиқиш манзили суриштирилганда у гиёҳвандлик воситасини 1962-йилда туғилган фуқародан олганлиги маълум бўлди. У ошкор қилган шахснинг хонадони текшириб кўрилганда яшаш манзили товуқхонасидан 1 кг 85 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз ҳам шубҳали фаолият ёки шахслар ҳақида маълумотга ега бўлсангиз “Стопнарко_бот” телеграм каналига ёки (77) 353-55-00, (77) 454-55-00, (71) 231-55-54, (71) 231-55-00, ишонч телефон рақамларига хабар беришингизни сўраб қоламиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.


