Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси — “International Mixed Martial Arts Federation”нинг йиллик календарь режасига мувофиқ, 2026 йилнинг 18–25 май кунлари Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъатлари (AMMA) бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
2026-05-20 14:10:00 / Янгиликлар

Мусобақа доирасида: 18–20 май кунлари 18 ва 21 ёшгача бўлган спортчилар (U-18/U21) ўртасида “2nd AMMA Youth Championship”, 22–24 май кунлари катталар ўртасида “4th AMMA Championship” баҳслари ташкил этилмоқда.
Чемпионатда жами 23 та давлатдан 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Қатнашувчи давлатлар: Ўзбекистон, Афғонистон, Австралия, Камбоджа, Хитой Тайпей, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Япония, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, Фаластин, Хитой, Филиппин, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон ва Таиланд.
Ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси сафида: • ёшлар ўртасида ўғил болалардан — 14 нафар,
• қиз болалардан — 6 нафар,
• катталар эркаклардан — 16 нафар,
• аёллардан — 8 нафар,
жами 44 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Мазкур чемпионат 2026 йил 2026 Asian Games учун расмий саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтамоқда.
Мусобақалар Олимпия шаҳарчасининг Якка курашлар мажмуасида ўтказилмоқда.
18 май куни 18 ва 21 ёшгача бўлган спортчилар (U-18/U21) ўртасида чемпионатнинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.



