Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби томонидан Бухоро вилоятида ўрганиш ишлари давом этмоқда
2026-05-20 11:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Б.Қудратхўжаев ва бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг жорий йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан Когон туман прокуратураси ва ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчилари иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши, ҳудудда содир этилган жиноятларни фош этиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилиниб, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тергов сифатини янада яхшилаш, далилларни ўз вақтида олиниши, расмийлаштирилишида жиноят процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг дастлабки тергов даврида ундирилишига қаратилган барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш, соҳани рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш, терговчиларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг билим ва кўникмаларини ошириб бориш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.



