Тиббий хизмат самарадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
2026-05-20 10:30:00 / Янгиликлар

ИИВ Марказий госпиталининг жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида амалга оширилган ишлари таҳлил қилиниб, соҳада эришилган натижалар ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров, Тиббиёт бошқармаси ва Марказий госпиталь раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Тадбир давомида тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда келгусидаги вазифаларни самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, йўл қўйилган айрим камчиликлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.



