Бухоро вилоятида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди
2026-05-19 20:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Б.Қудратхўжаев ҳамда бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–1-сон ҳамда «2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–2-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгайтирилган тарзда ташкил этилган тадбирда Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Адлия, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари масъул раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим ва илмий ташкилотлари раҳбарлари, Бош прокуратуранинг тегишли бошқармалари масъул ходимлари, Бухоро вилояти идоралараро мувофиқлаштириш штаби ва ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида вилоят маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этиш, шунингдек жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Айни пайтда Республика идоралараро мувофиқлаштириш штабининг Бухоро вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.









