Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов Сербия Республикасининг меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий сиёсат вазири Милица Стаменковски хоним билан расмий учрашув ўтказди
2026-05-19 18:00:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Aлександр Вучичларнинг 18 май куни Боку шаҳрида ўтказилган икки томонлама учрашувида эришилган келишувлар тафсилотларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган мулоқот давомида икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, фуқаролар учун қонуний ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, миграция соҳасида ҳукуматлараро битимни имзолаш, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда фуқароларнинг қонуний ҳаракатланиши учун қулай механизмларни жорий этиш юзасидан музокаралар ўтказилди.
Томонлар мазкур соҳада ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.



