Фарғона вилояти ППХ хизмати автопарки янги хизмат автомобиллари билан тўлдирилди
2026-05-19 10:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал-майор Рустам Джураевнинг Фарғона вилоятига қилган хизмат сафари доирасида патруль-пост хизмати ходимларига янги хизмат автомобилларининг калитларини тантанали равишда топширди.
Фарғона вилояти ИИБ ППХ баталони ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун:
- 10 та замонавий «Cobalt» хизмат автомобили
- 3 та махсус «KRANTAS» автомобили ажратилди.
Мазкур янги техникалар хизмат ходимларининг кундалик фаолиятида қулайлик яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда тезкорлик ва ҳаракатчанликни янада оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур янгиланиш:
- криминоген вазиятга тезкор муносабат билдириш,
- патруллик йўналишларини кенгайтириш,
- аҳоли осойишталигини янада самарали таъминлаш имконини беради.
ППХ ходимлари учун яратилаётган бу каби шарт-шароитлар уларнинг хизмат самарадорлигини ошириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш борасидаги масъулиятли вазифаларини янада юқори савияда бажаришига мустаҳкам замин яратмоқда.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати





