Наманган вилояти ИИБда оммавий тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди
2026-05-19 10:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳудудида жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган 65-Халқаро гуллар фестивали, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ҳамда «Қурбон ҳайити» байрамини муносиб тарзда ташкил этиш, оммавий тадбирлар давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан кучайтирилган тартибда куну тун хизмат олиб борилади.
Шу муносабат билан бугун бошқарма бошлиғи ҳузурида мазкур тадбирларни тинч ва осойишта ўтказиш юзасидан масъул раҳбарларнинг тақдимотлари ўтказилди.
Унда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталигини сақлаш ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун зарур қулайликлар яратиш борасида соҳавий хизматлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Тақдимот давомида оммавий тадбирларни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш, жумладан, 50 кун давом этадиган 65-Халқаро гуллар фестивали жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда намунали хизматни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



