Қашқадарё вилоятида болаларнинг мазмунли ва хавфсиз ёзги таътили учун яратилган шароитлар ўрганилди
2026-05-18 10:20:00 / Янгиликлар

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов томонидан Шаҳрисабз туманида жойлашган «Гулистон» оромгоҳида болажонларнинг ёзги таътилни мазмунли ва хавфсиз ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Ташриф давомида оромгоҳнинг ётоқхоналари, ошхонаси, тиббиёт хонаси, спорт ва маданий тадбирлар майдонлари кўздан кечирилди. Шунингдек, болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий ҳамда спорт тўгаракларини самарали йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддиларга оромгоҳда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш, ёнғин ва хавфсизлик чораларини кучайтириш, болажонлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича тегишли топшириқларни бериб ўтишди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




