Наманган вилояти ИИБда тергов сифатини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди
2026-05-17 11:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Жиноят ишларини тамомлашда процессуал муддатларни белгилаш бўйича янги амалиётни жорий этиш тўғрисида»ги 2026 йил 24 март кунидаги 23-сонли қўшма қарори ҳамда «Сурхондарё тажрибаси» бўйича ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи бошчилигида ўтказилиб, Тергов бошқармаси ва қуйи бўлинмалари терговчилари, прокуратура органлари терговчилари ҳамда суд ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида Тергов бошқармасида «Сурхондарё тажрибаси» бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиб ўтилди.
Шунингдек, раҳбарлар томонидан терговчиларга ҳар бир жиноят иши бўйича процессуал муддатларни аниқ белгилаш, ишларни ўз вақтида якунлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, тергов сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Семинар якунида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, жиноят ишларини тергов қилишда процессуал интизомни мустаҳкамлаш ҳамда янги амалиётни қуйи бўлинмаларда тўлиқ татбиқ этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






