Тошкент вилоятида «Хавфсиз ҳудуд — долзарб 40 кунлик» тадбирлари кучайтирилган тартибда ўтказилмоқда
2026-05-15 16:00:00 / Янгиликлар

«Хавфсиз ҳудуд — долзарб 40 кунлик» кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти бўйлаб жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган кенг масштабдаги кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган хизмат олди йўриқномасида, вилоят ИИББ бошлиғининг 1-минтақавий ҳудуд бўйича вакили — Марказ бошлиғи подполковник Шаҳноза Содиқова иштирок этиб, тунги хизматга киришган ходимларга фаолиятда аҳамият қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, масъулият ва ҳушёрлик борасида кўрсатмалар етказилди.
Ходимлар саф юриши билан жойларга тарқатилиб, аҳоли тинчлигини таъминлаш учун хизматга киришдилар. Тунги назорат тадбирлари давомида фуқароларимизни хизматдаги ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларини бажаришга чақирамиз.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати


