Ўзбекистон ва Германия фуқароларини ўзаро ҳаракатланиш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-15 15:50:00 / Янгиликлар

Жорий йил 13 май куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғининг ўринбосари Беҳзод Сайфуллаев Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазирлиги Халқаро миграция масалалари бўйича ҳамкорлик бюроси раҳбари Юрген Юнг билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисида Битим ижроси ҳамда ушбу мамлакат билан миграция соҳасида ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда яшовчи Германия фуқаролари ҳамда Германияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни ҳуқуқбузарликлардан барвақт огоҳлантириш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Келгусида мамлакатлар ўртасида туризм соҳасини ривожлантириш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича масъул идоралар ҳамкорлигини ривожлантиришга келишиб олинди.


