Навоий вилоятида ички ишлар ҳамда прокуратура органлари тизимида фаолият юритаётган тергов ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилди
2026-05-15 11:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Олий суд ва вилоят судьялари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси профессор-ўқитувчилари, вилоят ИИБ ҳамда унинг қуйи тузилмалари терговчи ва суриштирувчилари, вилоят прокуратураси масъул раҳбарлари, туман ва шаҳар прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари ҳамда терговчилари иштирокида ташкил этилган мазкур семинарда тергов жараёнларини такомиллаштириш, иш юритишда замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш, далилларни тўплаш ва баҳолаш сифатини ошириш, бўйича билим кўникмалари етказилди.
Шунингдек, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, рақамли изларни аниқлаш, уларни тўғри процессуал расмийлаштириш, электрон маълумотларни сақлаб қолиш ва қонуний тартибда мустаҳкамлаш, тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий тушунтиришлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



