«Департамент бошлиғи кубоги» ғолиблари аниқланди
2026-05-14 20:10:00 / Янгиликлар
Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича «Департамент бошлиғи кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.

Саккиз вазн тоифасида кечган муросасиз баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар зафар қучди:
1-ўрин: 4-минтақавий ҳудуд жамоаси;
2-ўрин: Марказий тергов ҳибсхонаси жамоаси;
3-ўрин: 3-минтақавий ҳудуд терма жамоаси.
Ғолиб ва совриндорлар Департамент бошлиғининг кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, ушбу жамоалар Андижон вилоятида ўтказиладиган «Вазир кубоги» мусобақасида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.
