ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги раҳбарияти томонидан хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-14 18:45:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 12 май куни Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлигида қўмондонлик мансабдор шахслари иштирокида хизмат фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда қўшин тизимидаги мавжуд вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш ҳамда хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Қўшин қўмондони Х.А. Батиров иштирок этиб, Ички ишлар вазири томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
Хусусан, соҳа фаолиятини рақамлаштириш, хизмат жараёнларига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, бошқарув тизимини оптималлаштириш ҳамда хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар билан яқиндан танишилди.
Муҳокамалар давомида мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифалар атрофлича кўриб чиқилиб, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, масъул мансабдор шахсларга рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифаларнинг натижадорлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида тизим фаолиятини замон талаблари асосида янада ривожлантириш, хизмат сифатини ошириш ва самарали бошқарувни йўлга қўйиш устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.



