ИИВ раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Наврўз” ва “Нурли жол” маҳаллаларида бўлиб, ” маҳаллалари “еттилиги“ ҳамда ҳудудий ИИБ ходимларининг кундалик иш фаолиятлари ўрганилди
2026-05-13 19:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳоли билан ишлаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Шу мақсадда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдошевич Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги “Наврўз” ва “Нурли жол” маҳаллаларида бўлиб, маҳаллалар “еттилиги” ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлими ходимларининг кундалик хизмат фаолиятини ўрганди.
Ташриф давомида маҳаллаларда профилактика ишларининг ташкил этилиши, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва жиноятчиликни барвақт бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзолари ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ҳар бир маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш ҳамда муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш муҳим вазифа эканини таъкидлади.
Ўрганишлар жараёнида ҳудудий ИИБ ходимларининг хизмат интизоми, профилактик тадбирларни ташкил этиш даражаси ва аҳоли билан ишлаш усуллари ҳам кўриб чиқилди.
Камчиликларни бартараф этиш, иш самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, бундай амалий ўрганишлар маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, аҳоли ишончини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Ахборот гуруҳи



