Ўзбекистон ва Россия ички ишлар органлари жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кучайтиради
2026-05-13 18:00:00 / Янгиликлар

МДҲ иштирокчи-давлатлар ички ишлар вазирликларининг жиноятчиликка қарши курашиш тузилмалари раҳбарларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ботир Қудратхўжаев ҳамда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полиция генерал-полковниги Андрей Храпов ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ноқонуний миграцияни олдини олиш, ахборот алмашинувини такомиллаштириш, наркотикларни ноқонуний айланмасига ва кибержиноятчиликка қарши курашиш каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Икки давлат ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик механизмини янада самарали қилиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Тадбир якунида томонлар ҳамкорликнинг янги босқичларини ҳамда келгусида истиқболли вазифаларни белгилаб олдилар.



