Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида амалий ўрганиш ишларини олиб бормоқда
2026-05-13 12:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида шунингдек аҳоли кўп тўпланадиган жойларда замонавий ва рақамли хавфсизлик тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Қўриқлаш департаменти раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўқон шаҳрида амалий ишларни олиб бормоқда.
Жумладан Қўриқлаш департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков томонидан томонидан Қўқон шаҳардаги бозорлар, маҳаллалар ва таълим муассасаларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, мавжуд хавфсизлик ҳолати, қўриқлаш тизими самарадорлиги ҳамда жойлардаги муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Ҳудудларга SOS-ташвиш тугмалари ўрнатиш ишлари бошланди.
Тадбирлар давомида аҳоли, тадбиркорлар ва ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларга мулкларни ишончли қўриққа топширишнинг афзалликлари, замонавий қўриқлаш хизматлари имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда фуқароларнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Ўрганиш жараёнларида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур чора-тадбирлар орқали жойларда хавфсизликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли билан яқин ҳамкорликни кучайтиришга эришилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти






