«CAVA U18 Volleyball Championship» мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди
2026-05-13 09:00:00 / Янгиликлар

Бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида «CAVA U18 Volleyball Championship» халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
12–17 май кунлари давом этадиган мусобақада қизлар ўртасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари, ўғил болалар ўртасида эса Ўзбекистоннинг 2 та жамоаси, Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этмоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Мирзаев, Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, федерация бош котиби Фарҳод Алимов ҳамда Қозоғистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Арман Кабесовлар иштирок этди.
Мусобақанинг илк куниданоқ майдонда юқори спорт руҳи ва муросасиз баҳслар ҳукм сурмоқда.
Беллашувлар 17 майга қадар Олимпия шаҳарчасида давом этади.



