Сурхондарё вилоятида криминоген вазиятни барқарорлаштириш масалалари ўрганилмоқда
2026-05-12 11:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашроповнинг Сурхондарё вилоятида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Жумладан, ўрганиш кунида Вазир ўринбосари Рамазон Ашропов Денов, Узун, Сариосиё, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида бўлиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганди.
Унда ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, айниқса, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан индивидуал ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишда “маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир аъзоси зиммасига юклатилган вазифаларни аниқ белгилаб олиш, уларнинг масъулиятини янада кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти



