Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Рустам Джураев Наманган вилоятида Ички ишлар бўлинмалари фаолияти билан танишди
2026-05-12 17:00:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида у «Наманган мунтазам ЙПХ маскани»да бўлиб, у ердаги хизмат фаолияти натижалари билан танишди. Хусусан, жорий йил 4 ойи давомида масканда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 40 дан ортиқ ҳолат аниқлангани маълум қилинди.
Шунингдек, масканнинг хизмат олиб бориш шароитлари ва моддий-техника базаси ўрганилди. Постни қўшимча Face-ID функциясига эга видеокузатув камералари билан жиҳозлаш, шунингдек, йўл-патруль, патруль-пост, карантин ҳамда кинология хизмати ходимларининг ҳамкорликдаги хизмати бўйича топшириқлар берилди. Ўша кунни ўзидаёқ Департамент раҳбари Поп тумани ички ишлар бўлимининг Навбатчилик қисми ва Вазиятлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, «Чилонзор тажрибаси» тамойили асосида вилоятнинг Поп Чуст , Тўрақўрғон, Косонсой туманларидаги бир қатор маҳаллаларда хизмат самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар билан танишди.
Айниқса, профилактика инспекторлари фаолияти «қизил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда, шунингдек, чегараолди ҳудудларида ишларни ташкил этиш масалаларига алоҳида урғу берилди. Ташриф якунида масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



