Наманганда 1 килограммдан ортиқ «Опий» гиёҳвандлик моддаси савдосининг олди олинди
2026-05-12 00:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 8 май куни Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят Ички ишлар ва Божхона бошқармалари тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилаётган «Қора дори-2026» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирининг 1-босқичи давомида бир қатор тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, Чуст тумани «Зарафшон» маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида олинган тезкор маълумотга асосан ушбу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган «Спарк» автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, салон қисмидан оғирлиги 1.2 килограмм бўлган «Опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган ҳамда ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
