Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарғона вилоятида жамоат хавфсизлиги тизимини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда
2026-05-11 21:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал майор Рустам Джураев Фарғона вилоятидаги хизмат сафари давомида Қўқон шаҳрининг ИИБ патруль-пост хизмати отряди, Қўқон шаҳар, Бешариқ, Данғара ва Фурқат туманлари ИИБларининг фаолияти, жумладан «Чилонзор тумани тажрибаси» жорий этилганлиги, ходимларнинг жанговар шайлиги, шахсий таркибга яратилган шароитлар ўрганилди.
Бундан ташқари, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази биноси қурилиши ҳудудига ташриф буюриб, вояга етмаганларни сақлаш ва уларни ижтимоий мослаштириш учун яратилаётган шароитлар ҳамда қурилишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўрганишлар давомида генерал майор Рустам Джураев «Фаробий» савдо мажмуаси ҳудудидаги жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича амалий ишлар билан танишди. Ўрганиш давомида. Унда, ходимлар томонидан хизмат ўташ, куч ва воситаларни мувофиқлаштириш, шунингдек, фуқаролар гавжум жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати







