Эътибор. Шифокорлар фахрийлар ҳузурида
2026-05-09 08:10:00 / Янгиликлар

ИИВ Тиббиёт бошқармаси Марказий поликлиникаси шифокор мутахассислари ички ишлар органлари фахрийлари ва ходимлари ҳолидан мунтазам хабар олиш учун тез-тез уларнинг хонадонларига, даволаниш масканларига ташриф буюрадилар.
Худди шундай тадбир Хотира ва қадрлаш куни арафасида ҳам ўтказилди. Унда Марказий поликлиника шифокорлари уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳузурида бўлдилар. Уларнинг соғлиғи кўздан кечирилиб, зарур тиббий маслаҳатлар берилди ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилди.
