Навоийда ИИВ ЖХД ЙҲХХ ҳамда вилоят ИИБ раҳбари иштирокида вилоятда содир бўлган ЙТҲлар ва уларни олдини олиш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди
2026-05-08 18:35:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ИИБда ўтказилган мазкур танқидий йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича муҳокама қилинди. Унда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари, вилоят ИИБ раҳбарияти, шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари, шунингдек соҳавий хизматлар масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек, ҳудудларда ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка амал қилмаслик ҳамда пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари кузатилмоқда. Шу муносабат билан масъул ходимларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, ҳар бир ҳолат юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.
Йиғилиш давомида авария ўчоқлари мавжуд ҳудудларда профилактик тадбирларни кучайтириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, замонавий фото ва видео қайд этиш мосламаларини кўпайтириш, таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш масалалари юзасидан таклифлар илгари сурилди.
Шунингдек, ходимлар хизмат фаолиятини самарали ташкил этиши, хусусан, тунги вақтда назоратни янада кучайтириш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири экани алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида масъул ходимларга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.









