Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти Ширин шаҳрида ўрганиш ишларини олиб борди
2026-05-08 13:35:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Ширин шаҳри ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда профилактика ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур ўрганишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил бошида қабул қилинган ПҚ–1 ва ПҚ–2 қарорлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида жорий этилган илғор тажрибалар асосида ташкил этилди.
Асосий эътибор ҳудудларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилди.
Ўрганиш ишлари дастлаб Ширин шаҳрининг «Дўстлик» маҳалласида бошланди. Ушбу маҳаллада аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган камералаштириш ишлари атрофлича кўздан кечирилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан ўрнатилган видеокузатув мосламаларининг ишлаш ҳолати, уларнинг қамров доираси ҳамда жамоат тартибини сақлашдаги аҳамияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказилиб, фуқароларнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.
Шундан сўнг, ўрганиш ишлари «Фарҳод» маҳалласида давом эттирилди. У ерда маҳалла раиси ҳамда профилактика инспекторлари билан учрашув ташкил этилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Жумладан, аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш ва ички ишлар органлари ҳамда маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ширин шаҳар Ички ишлар бўлимига ҳам ташриф буюрди.
Ташриф чоғида бўлимдаги хизмат фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими кўздан кечирилди.
Шунингдек, тезкор-тергов гуруҳи фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳодиса содир бўлган жойга тезкор чиқиш, далилларни сифатли йиғиш ва тергов ҳаракатларини қонун доирасида самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Масъул ходимларга хизмат самарадорлигини янада ошириш, замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда фуқаролар билан мулоқот маданиятини юксалтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш якунида мутасадди раҳбарлар ва масъул ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда ҳудудда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида тизимли ишларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









